Британиянинг The Guardian нашри АПЛнинг 9-тури доирасида ўтказилган «Челси» — «Манчестер Юнайтед» учрашувидан кейин манкунианликлар жамоаси бош мураббийига янги лақаб қўйди.

Газетадагилар Жозе Моуриньони «Хўрланган» (The Humiliated One) деб аташган.

Журналистлар бу лақабни португалиялик мураббийнинг аввалги лақаби ҳисобланмиш «Ўзгача одам» (The Special One) лақаби ўрнида қўллашган.

Бундан олдинроқ, мураббий ўйиндан кейин рақиблар бош мураббийи Антонио Контенинг қулоғига ғалабани бундай нишонлаш рақибга нисбатан ҳақорат саналишини айтгани маълум бўлганди.