Буюк Британиянинг ЕИ таркибида "қаттиқ" чиқиши Европа компанияларига Британия компанияларга қараганда 8 млрд фунт стерлинг қимматга тушади. Times газетаси Civitas фуқаролик жамияти тадқиқотлари институти маълумотларига таянган ҳолда шу ҳақда ёзмоқда

Расмий Лондоннинг ЕИдан "қаттиқ" чиқиши сабабли Британия ягона Европа бозоридан маҳрум бўлади. Аммо, шу муносабат билан Европа компаниялари йилига қўшимча 13 млрд фунт божхона тўловлари тўлаши керак бўлади. Британия компанияларининг Европада савдо қилиши учун божхона тўлови миқдори 5,2 миллиард фунт стерлингга ошади. 

Институтнинг ёзишича, агар ушбу жараён "кескин" кўринишда амалга ошгудек бўлса, бир йўналишда савдо қилувчи Британияга экспорт божлари Британия компаниялари тўлайдиган миқдорга тенглаштирилади.