Туркияда Гуленнинг қариндошлари ушланди

Жаҳон 24 Октябрь 2016 6739

Туркияда мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг қариндошлари – Ҳусайн Гулен ва Бушра Гулен "Фатҳуллачилар террорчилик ташкилоти" (ФЕТО) фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб Измирда ҳибсга олинди.

Hürriyet газетасининг маълум қилишича, Гулен жиянлари шунингдек барча узатилувчи маълумотларни шифрловчи Bylock дастурини ишлатишда гумон қилинмоқдалар. Турк разведкасининг фикрича, бу дастурдан Туркияда 16 июлга ўтар кечаси содир этилган давлат тўнтарувига уриниш иштирокчилари фойдаланганлар.

Аввалроқ Туркияда Гуленнинг укаси Қутбиддин Гулен, унинг жиянлари Амина, Камол Гулен, Адбуллоҳ Қоружук ва Муҳаммад Саид Гулен ҳибсга олинганди.

Июль охирида ФЕТОга қарши чоралар доирасида бу ташкилот билан боғланган бир неча минг ташкилот ёпилганди. 82 минг кишига нисбатан тергов ҳаракатлари амалга оширилган, 35 мингга яқин киши ҳибсга олинган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50177 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66175 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35463 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20298 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77119 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60819 Жамият
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 55 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 213 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 1620 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 277 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар