Ўзбекистонда оиланинг тиббий харажатларига оид тадқиқот ўтказилади

Жамият 24 Октябрь 2016 7378
Фото: © Fotolia

Ўзбекистонда жорий йил ноябридан бошлаб «Уй хўжаликларининг иқтисодий ҳолати» мавзусида тадқиқот олиб борилади. У аҳолининг турмуш даражаси, шунингдек,  саломатлигига оид тўлиқ маълумотларни акс эттириши керак, деб ёзмоқда Uzbekistan Today нашри. 

Мамлакатда илк бора, «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида аҳолининг тиббий хизматларга сарфлайдиган харажати ва уларнинг кўпроқ фойдаланадиган тиббий хизматлар рўйхатини тузиб чиқиш мақсадида, шундай тадқиқот ўтказилади. Бу соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантиришга доир чораларни қабул қилишда ёрдам беради. 

У маҳаллаларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси асосида тузилган сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. Тадқиқот давомида тиббий хизматларнинг масофа жиҳатидан яқинлиги, оиланинг кўпроқ қайси тиббий хизмат (қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналар, давлат ёки хусусий тиббиёт муассасалари)дан фойдаланишига ойдинлик киритилади. 

Саволларга жавоб берувчилар, шунингдек, оила аъзолари сўнгги вақтларда неча марта шифокор кўригига боргани ёхуд шифохонада даволанганини маълум қилишлари керак бўлади. Бундан ташқари, улар тиббий хизматлар учун норасмий харажатлар билан ҳисоблаганда қанча маблағ сарфлашига оид бандни тўлдиришади. 

Тадқиқотлар натижаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва тиббий хизмат сифатини ошириш, бирмунча кенг тарқалган касаллик турларининг профилактикаси ва даволашни яхшиаш бўйича қарор қабул қилиш имконини беради. 
 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар