АҚШлик журналист жаримани интернет эҳсонлар билан тўлади

Жамият 25 Октябрь 2016 3960
Фото: © AFP

Америкадаги The Daily Dot янгиликлар портали муҳаррири Майлз Кли автомобилини нотўғри жойлаштиргани учун ёзилган жаримани краудфандинг ёрдамида тўлади. Бу ҳақда журналист The Daily Dot учун ёзган мақоласида хабар қилди. 

Клининг сўзларига кўра, унга автомобили билан кўчани тозалаш машинасининг йўлини тўсиб қўйгани учун 73 долларлик жарима ёзилган. Журналист жаримани зудлик билан тўлашнинг ўрнига краудфандинг хизматида тажриба ўтказишга қарор қилган. 

«Мен албатта, жаримани ўз вақтида тўлашим ҳам мумкин эди. Бундан ташқари, албатта, мен машинамни тунда қолдиришдан аввал, йўл белгиларини кўриб чиқишим ҳам керак эди. Бироқ, ноутбукли Y авлоди вакили сифатида GoFundMe кампаниясини бошлаб, воқеани тасвирладим», — дейди Кли.

Журналист эълонда қоидабузарлигини тан олган, аммо жаримани тўлаш ниятида эмаслигини айтган. Чунки, бунинг ўрнига товуқли наггетсларни харид қилишни маъқул кўрган. «Агар мени ёмон кўрадиган ҳар бир киши ҳеч бўлмаганда бир доллардан юборганда, мен камида 16 долларга эга бўлардим», — деб қайд этган журналист. 

Кли кампаниясининг тўрт куни мобайнида жаримага етарли маблағни ортиқчаси билан тўплаган. Унда 107 доллар йиғилган. 

Журналист жаримани тўлаб, Twitter саҳифасига ўз селфисини жойлаган ва ҳомийларига ташаккур билдирган. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97410 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47041 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52000 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9459 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20247 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 877 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 340 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1382 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1945 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 879 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар