Австралия бош вазирининг рейтинги аксилрекорд ўрнатди

Жаҳон 25 Октябрь 2016 2981
Фото: FB.ru

Австралия бош вазирининг мамлакатдаги обрўси унинг ҳукумат тепасига келган вақтдан буён биринчи марта энг паст даражагача тушиб кетди. Бу ҳақда The Australian газетаси Newspoll ўтказган ижтимоий сўров натижасига таянган ҳолда ёзмоқда. 

Хабарларга кўра, қитъа мамлакат аҳолисининг атиги 29 фоизи Тернбулл сиёсатидан рози эканини билдирган. Сўралганларнинг 57 фоизи унинг бошқарувини маъқулламаган, 14 фоизи жавоб беришга қийналган. 

Айни вақтда, Австралия собиқ бош вазири Тони Абботт бир йил муқаддам истеъфога чиқиши аввалида 30 фоиз аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ўшанда, Тернбулл уни лавозимидан кетказиш зарурлигини айтганди. Абботт ҳукумат раҳбарлигидан кетгач, ўрнини Тернбуллнинг ўзи эгаллади. Дастлаб, унинг сиёсатини автралияликларнинг 60 фоизи маъқуллади. Аммо, бир йил давомида унинг тарафдорлари камайиб борди. 


 

Кўпроқ янгиликлар