Бельгиянинг собиқ қироли Альберт II ўзини унинг никоҳсиз қизи деб таъкидлаётган Дельфина Боэлнинг отаси ким эканлигини аниқлаш иши бўйича суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда Le Soir нашри хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, суд 2017 йил 21 февралига белгиланган. Таъкидланишича, суд инстанциялари биринчи марта Бельгия қироли зиммасига суд жараёнига келиш мажбуриятини қўйишган. 

Суд жараёни Дельфина Боэль томонидан 2013 йил июнда бошланган, бироқ Альберт II давлатнинг амалдаги раҳбари сифатида дахлсизликка эга бўлган. Июлда монарх тахтидан ўғли Филипп фойдасига воз кечган.