Департамент ходимига пора беришга ҳаракат қилган валютафуруш икки ҳисса жазоланадиган бўлди

Жамият 25 Октябрь 2016 15594

Ғ.Пардаев ноқонуний валюта сотиш жиноят эканлигини билса-да, бундай ишдан ўзини тиймади. У жорий йилнинг март ойида Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси ёнида фуқаро Мадина Мўйдиновага 100 АҚШ долларини сотаётган вақтда СОЖЖДЛҚК департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олиниб, унинг бу қилмиши тегишли равишда расмийлштирилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёни олиб борилаётган вақтда Ғ.Пардаев ҳуқуқбузарлиги учун чора кўрмаслик эвазига департамент ходимига пора беришини айтади. Департамент ходими унинг таклифига кўнмайди. Ушбу ҳолат учун қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини уқтиради ва ҳолатни ўрганиш жараёнида Ғ.Пардаевдан керакли ҳужжатларни келтириб беришни сўрайди. Вазиятни кўнгилдагидек ҳал эта олмаган валютафуруш эртасига талаб этилган ҳужжатларни тақдим этиш ўрнига, такроран ҳуқуқ-тартибот ходимига пора беришни мақсад қилади. Яъни, Ғ.Пардаев бир миллион сўм пулни целофан пакетга солиб, департамент ходимининг хизмат хонасида унга беради. Бироқ иш у ўйлагандек бўлиб чиқмади. Ғ.Пардаев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далил билан қўлга олинди.

Орган ходимини пора эвазига ўзининг йўриғига юргазишга ҳаракат қилган Ғ.Пардаевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар суди ўз ҳукмини ўқиди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар