Филиппин президенти Родриго Дутерте ўз сиёсатидан норози бўлаётган хорижлик тадбиркорларга «нарсаларни йиғиштириб жўнаб қолиш»ни тавсия қилди.

«Унда нарсаларингизни йиғиштиринг ва кетинг. Биз бунга чидай оламиз, сизни ишонтириб айтаман», — дея Дутертенинг сўзларини келтирган AFP.

У АҚШ Давлат котиби Дэниел Рассел томонидан Филиппин президенти олиб бораётган сиёсат мамлакатдаги бизнес шароитларини оғир аҳволга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Бундан олдинроқ Дутерте ўзи ҳукумат тепасида турган вақтда АҚШ билан ҳарбий келишув бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтгани хабар қилинганди.