Якунланиб бораётган 25 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўшга йўл оладиган делегацияга Адҳам Икромов бошчилик қилади


Фото: gov.kg

2016 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) бўлади.

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев: Ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун 15 дастур қабул қилинади


Фото: uzlidep.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун ЎзЛиДеП партияси номзоди Шавкат Мирзиёев, партиянинг шу йил 19 октябрда бўлиб ўтган съездида қилган маърузасида мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга доир ҳукумат режаларини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон парламент делегацияси АҚШ ва Буюк Британияга сафар уюштирди


Фото: «Жахон» AA

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси уч кунлик ташриф билан АҚШга келди.

>>> Батафсил.

Қора денгизга РҚМ тизимига эга бўлган АҚШ эсминеци кирди


Фото: sknews.ru

Қора денгизга ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизими Aegis билан қуролланган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Carney эскадра минаташувчиси кирди.

>>> Батафсил.

ЕИ қароридан сўнг беш давлат Россияга қарши санкцияларни узайтирди


Фото: EPA

Европа Иттифоқи қароридан сўнг беш давлат, жумладан Украина ҳам Россияга қарши жазо чораларини узайтиришни маъқуллади.

>>> Батафсил.

Покистонда полиция академиясига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 59 нафарга етди


Фото: REUTERS

Покистоннинг Кветта шаҳридаги полиция академиясига жангарилар ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди.

>>> Батафсил.

Туркиянинг Анталия шаҳрида портлаш рўй берди


Фото: Haberturk

Туркиянинг Анталия шаҳридаги савдо-саноат палатаси биноси яқинидаги автотураргоҳда портлаш рўй берди.

>>> Батафсил.

Филиппин президенти ким билан ҳарбий иттифоққа эга бўлишини маълум қилди

Название

Филиппин фақат АҚШ билан ҳарбий иттифоққа эга бўлади ва бошқа давлатлар билан шу йўналишда муносабатлар ўрнатиш ниятида эмас. Бу ҳақда, республика президенти Родриго Дутерте Японияга ташрифи арафасида япониялик журналистлар билан мулоқотида сўз юритган.

>>> Батафсил.

Гул ўрнига қурол: Сурия ва Ироқдаги хотин-қизлар ИШИД билан қандай курашишмоқда?


Фото: AFP

25 октябрь куни БМТ Хавфсизлик ташкилоти можароларни ҳал этиш ва тинчликни сақлашда аёлларнинг тутган ўрнини муҳокама этмоқда. “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида очиқ баҳслар ўтказилмоқда.

>>> Батафсил.

Суриялик рассом Яқин Шарқнинг “Озодлик ҳайкали”ни яратди


Фото: Twitter/ianbremmer

22 октябрда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Америкадаги “Озодлик ҳайкали”нинг муқобили пайдо бўлди.

>>> Батафсил.

Надежда Савченко Украина хавфсизлик хизматида тергов қилинди


Фото: Globallookpress.com

Украина хавфсизлик хизмати Олий Рада депутати Надежда Савченкони Украина ҳудудий яхлитлигига раҳна солиш ва террорчилик ташкилотларини ташкил этиш иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилган.

>>> Батафсил.

БМТ: ИШИД қамал вақтида Мўсулда турли ваҳшийликларни амалга оширмоқда


GETTY IMAGES

 

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Ироқ ҳарбийлари ва халқаро коалиция қамалида қолган Мўсул шаҳри ва атроф ҳудудларда ИШИД жангарилари тинч аҳоли вакилларини турли қийноқларга солаётгани ҳақида маълум қилди.

>>> Батафсил.

Саудия Арабистони нефть қазиб олиш бўйича етакчи ўринга чиқди


Фото: © СС0

Август ойида кунига ўртача 10,36 млн баррель нефть қазиб олган Россия нефть қазиб олиш ҳажми бўйича Саудия Арабистонидан орқада қолди. Бундан Россия статистика қўмитаси – Росстат маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

 >>> Батафсил.

Янги қон қуйишнинг фойдаси инкор этилди


Фото: IFLScience

Тиббиётдаги янги олинган қон (унда узоқ муддат сақланмагани учун чўкма мавжуд бўлмайди) қуйиш амалиёти (гемотрансфузия) беморлар орасидаги ўлим ҳолларини камайтирмайди. Канаданинг Макмастер Университети олимлари бир неча ўн минглаб қон қабул қилувчиларнинг аҳволини ўрганиб, шундай хулосага келишди. Уларнинг ишлари хусусида EurekAlert! нашри қисқача сўз юритмоқда.  

>>> Батафсил.

25 йилдан бери остона хатлаб кўчага чиқмаган мисрлик аёлнинг вазни 500 килограммга етди


Фото: Youtube/J21 Tube

Дунёдаги энг семиз аёл ҳисобланган 36 ёшли мисрлик аёлнинг вазни 500 килограммга етди. Бу ҳақида Emirates 24/7 нашри хабар берди.

>>> Батафсил.

Мелис Абзалов оламдан ўтди


Фото: kinomusicnewsuz.ucoz.ru

"Келинлар қўзғолони", "Суюнчи", "Чинор остидаги дуэль", "Майсаранинг иши, "Ўтган кунлар", "Чимилдиқ" ва бошқа фильмларнинг режиссёри Мелис Абзалов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг дўсти, режиссёр Али Ҳамроев ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

>>> Батафсил.

Маданият ва Спорт вазири 30 нафардан ортиқ раҳбар кадрга нисбатан интизомий жазолар белгилади


Фото: Маданият ва Спорт вазирлиги матбуот хизмати

22 октябрь куни Ўзбекистон давлат Консерваториясида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.

>>> Батафсил.

Xiaomi компанияси Galaxy Note 7’га жуда ўхшаш смартфонини тақдим этди

Xiaomi компанияси Mi Note 2 номи остида ўзининг янги фаблетини намойиш қилди. Тақдимотдан кейиноқ ОАВ хитойлик ишлаб чиқарувчиларни Samsung компаниясининг таназзулга учраган флагмани - Galaxy Note 7 дизайн элементларини кўчирганликда гумон қилди.

>>>  Батафсил.

Anki компаниясидан қувноқ робот — Cozmo

Яхши ва илтифотли робот билан ҳар доим ҳам ўйнаш қизиқ бўлармикин? Агарда у кайфиятни кўтарувчи, ҳиссиётли «ўйинчоқ» бўлса, албатта бошқа гап.

>>> Батафсил.

Ла Лига ўтган мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади. Бу Месси ҳам, Криштиану ҳам эмас


Фото: Ла Лига

Испания чемпионатининг 2015/16 йилги мавсумидаги энг яхшилар тақдирланди.

>>> Батафсил.