Испания чемпионатининг 2015/16 йилги мавсумидаги энг яхшилар тақдирланди. «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн энг яхши футболчи, шу жамоа бош мураббийи Диего Симеоне энг яхши мураббий, «Барселона» аъзоси Лионель Месси ўтган мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси бўлди.

Қайд этиш керакки, 9та номинациядан 5таси «Атлетико» вакилларига насиб қилган. Тақдирланганлар орасида «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду йўқ.

Энг яхши янги футболчи: Марко Асенсио («Реал» / «Эспаньол»);

Энг яхши дарвозабон: Ян Облак («Атлетико»);

Энг яхши ҳимоячи: Диего Годин («Атлетико»);

Энг яхши мураббий: Диего Симеоне («Атлетико»);

Энг яхши ярим ҳимоячи: Лука Модрич («Реал»);

Энг яхши хорижлик футболчи: Луис Суарес («Барселона»);

Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси («Барселона»);

Мухлислар танлови: Антуан Гризманн («Атлетико»);

Энг яхши футболчи: Антуан Гризманн («Атлетико»).