Марат Сафин россиялик футболчиларни ўлик футболчилар деб атади

Спорт 25 Октябрь 2016 5106

Жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси, россиялик теннисчи Марат Сафин «Краснодар» футболчиси Федор Смолов ва «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокоринни кескин танқид қилди. Бу ҳақда Eurosport хабар тарқатди.

«Смолов ва Кокорин — майдоннинг фақат бир томонида, ўз жамоаси ўйнаётган томонда югурадиган футболчилардир. Авваллари бутун ўйин давомида бирдек ҳаракатлана олган бу футболчилар энди 15-20 дақиқада югура олмай қолишмоқда. Шунчаки уларнинг оёқлари югургиси келмайди. Буни нима билан изоҳлаш мумкин? Жисмоний тайёргарликнинг уқувсизлик билан ўтказилгани. Улар ўлик футболчилар. Уларни ҳеч оқлаб бўлмайди, улар футбол ўйнай олишмаяпти», — деган собиқ теннисчи.

Икки футболчи ҳам Россия терма жамоаси сафида ёзда Франция майдонларидан ўтказилган Европа чемпионатига боришганди. Кокорин ва Смолов турнирнинг гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда иштирок этди. Бу футболчилар барча ўйинларда бошланғич таркибда ҳаракатлансада гол ёки голли пас муаллифи бўлишмаган. Россия терма жамоаси 3 ўйинда фақат 1 очко олди ва плей-офф босқичига чиқа олмади.

Жорий мавсумда Кокорин «Зенит» билан барча турнирлар доирасида 15 учрашув ўтказди ва 5та гол уриб, 3та голга ассистентлик қилди. Смолов эса «Краснодар» таркибида ўтказилган 12 учрашувда 11 гол уриб, битта голга пас берган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар