Украина хавфсизлик хизмати Олий Рада депутати Надежда Савченкони Украина ҳудудий яхлитлигига раҳна солиш ва террорчилик ташкилотларини ташкил этиш иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилган. Бу ҳақда, Миллий хавфсизлик ва мудофаа бўйича кенгашининг Савченкони сўроқ қилишга оид мурожаатига берилган расмий жавобда айтилади, дея хабар қилган Zn.ua сайти. Бунга Савченконинг Донбассга боргани ҳақидаги баёноти сабаб бўлган. 

Унга кўра, УХХ иккала жиноий иш бўйича УХХ судгача бўлган суриштирув ишларини олиб бораяпти. Махсус хизмат тергов жараёнининг махфийлигини рўкач қилиб, батафсил маълумот беришни рад этган. 

Аввалроқ, ZN.UA сайти раҳбарияти Миллий хавфсизлик ва мудофаа бўйича Кенгашига мурожаат қилиб, Савченконинг УХХга ташрифига доир тўлиқ маълумот тақдим этишни сўраган эди.