НАТО раҳбарияти Россиянинг Сурияга йўл олган оғир авиаташувчи «Адмирал Кузнецов» крейсери Ҳалаб шаҳрига ҳаво зарбалари беришда иштирок этишдан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда, альянс етакчиси Йенс Столтенберг Брюсселда ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.

«Хавотирлар шундан иборатки, "Адмирал Кузнецов" етакчилигидаги крейсерлар гуруҳи Ҳалабдаги тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилишни кучайтиришда қўлланилиши мумкин», — деб қайд этган Столтенберг.