Франциянинг Ницца шаҳрида жойлашган Le Grand Hotel беш юлдузли меҳмонхона директорлар кенгаши аъзоларидан бирини ўғирлаб кетишди. BFMTV берган маълумотга кўра, воқеа 24 октябрь куни кундузи, шаҳар марказида содир бўлган.

Номаълум кимсалар одамлар кўз ўнгида 76 яшар Жаклин Вейрани ўз уйи ёнида автомобилга солиб олиб кетишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари шу пайтга қадар аёлни топа олишмаяпти. Ницца прокурори Жан-Мишель Претрнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноий ташкилот таркибида одам ўғирлаш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

BFMTV’нинг маълум қилишича, 2013 йилда ҳам уни шу ерда ўғирлашга ҳаракат қилиб кўришган.