Жаҳоннинг 80дан ортиқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва гуманитар ташкилотлари, расмий Москванинг Суриядаги сиёсати туфайли Россияни Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши аъзолигидан маҳрум этишни талаб қилишмоқда. Бу ҳақда Independent нашри ёзмоқда.

Ташкилотлар ушбу масалани Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашида шу ҳафта жума куни ўтказилиши режалаштирилган овоз бериш жараёнидан аввал кўтаришган. Овоз бериш жараёнида Россия, Венгрия ва Хорватия Кенгаш ишида Шарқий Европа манфаатларини акс эттириш ҳуқуқи учун курашади, деб ёзади Independent.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ўз баёнотларида жума куни овоз берувчиларни бир жиҳатга эътибор беришга чақирган. У ҳам бўлса, уларнинг таъкидлашича, "РФнинг Суриядаги сиёсати унинг инсон ҳуқуқларига содиқлигини уқдиришига зид ўлароқ амалга оширилмоқда". 

Independent нашрининг маълум қилишича, ташкилотлар шунингдек, РФнинг БМТ ХК доимий аъзоси сифатида Ҳалабда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияга ветоси ҳамда ҳаво зарбаларини қўллаб-қувватлаши Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши мақсад ва вазифаларига мос келмайди. Мурожаатни имзолаган ташкилотлар орасида — Human Rights Watch ва Care International кабилар ҳам бор, деб ёзади газета.