ОАВ: Владимир Кличконинг кейинги рақиби россиялик боксчи бўлиши мумкин

Спорт 25 Октябрь 2016 6158
Фото: divannaya-sotnya.com

39 ёшли россиялик боксчи Александр Устинов жорий йил декабрида украиналик собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко билан жанг ўтказиши мумкин. Айни вақтда Кличко жамоаси 10 декабрда бўлиши керак бўлган жанг учун рақиб қидирмоқда. 

Дастлаб Кличко британиялик Тайсон Фьюри билан реванш жанг ўтказиши керак эди. Бироқ бу жанг Фьюрининг тайёр эмаслиги сабабли йўққа чиққан. Шундан кейин Кличкога қарши Фьюрининг ўрнига Энтони Жошуа жанг қилиши ҳақида хабар пайдо бўлган. Бироқ кейин бу жанг ҳам бўлмаслиги ҳақида хабар қилинган. Энди эса boxingscene.com маълумотларига кўра, австралиялик Лукас Браун билан музокаралар кетмоқда. Шу билан бир вақтда россиялик боксчи номзоди ҳам қаралмоқда. Устинов WBA рейтингида Кличкодан кейин 3-ўринда турибди.

Кузда Устинов кубалик Луис Ортисга қарши жанг ўтказишни режалаштирганди, бироқ жанг бўлмаган. Устинов айни вақтда 34 та жангдан 33 та ғалабага эришган ва битта мағлубиятга учраган. Кличко эса 68 та жангдан 64 тасида ғолиб бўлган, 4 тасида эса мағлубият нашидасини тортган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар