Покистонда жангарилар полиция курсантларини гаровга олдилар

Жаҳон 25 Октябрь 2016 2942
Фото: Aditya Raj Kaul/Twitter

Покистоннинг жанубидаги Кветта шаҳрида қуролланган жангарилар 500 нафар полиция курсантини гаровга олди. Бу ҳақда Dawn газетаси маълум қилди.

Жангариларнинг полиция коллежига ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда RT. Яна 12 киши жароҳатланган.

Маълум қилинишича, босқинчилар 5-6 киши бўлган. Улар коллежга бостириб киришган.

Хавфсизлик кучлари ҳудудда махсус операцияни бошлашган. Маълум қилинишича, 2 жангари йўқ қилинган. Камида 7 нафар полициячи жароҳат олган.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, коллеж биносида ўқ овозлари ва камида иккита кучли портлаш овози эшитилган. Таъкидланишича, террорчилар автомат ва гранаталар билан қуролланган.

Махсус операцияга шунингдек Покистон қуролли кучлари жалб қилинган. Иккита ҳарбий вертолёт ҳаводан туриб кўмак кўрсатмоқда.

 

Кўпроқ янгиликлар