Тадқиқот: Ёлғон гапириш инсон бошмияси фаолиятини сусайтиради

Lifestyle 25 Октябрь 2016 8610
Фото: linkedin.com

Инсон нега ёлғон гапиради? У инсоннинг ўзига қандай таъсир кўрсатади? Британия ва Америка руҳшунослари узоқ замонлардан бери инсониятни қийнаб келадиган ва нима учун инсон доимо ёлғон гапиришни бошлашига оид саволга жавоб топганликларини таъкидлашмоқда. Уларнинг бу борада олиб борган тадқиқот натижалари Nature Neuroscience журналида чоп этилган

Тажрибаларнинг кўрсатишича, инсоннинг унча жиддий бўлмаган фойда олишига сабаб бўлган кичик ёлғони, унинг асаб тизимини келгусида яна ёлғон гапиришига тайёрлайди. 

Олимлар махсус ўйинда иштирок этган 80 нафар кўнгиллини кузатишлари натижасида шундай хулосага келишган. Иштирокчилар, жуфтларга ажратилган, ҳар бир жуфтда тажриба ўтказувчиларнинг гумаштаси ҳам бўлган. Кўнгиллилар, экранда кўрсатилган банкдаги тангалар сонини айтишлари талаб этилган. Бунда жуфтликнинг бири, яъни олимларнинг гумаштаси тангаларнинг тахминий сонини аниқ билган ва шу боис уни айтишга қарор қилган. Бироқ, унинг фойдаси ҳамкори ва ўзи билдирувчи рақамлар орасидаги фарққа боғлиқ бўлган. 

Маълум бўлишича, вақт ўтиши билан, ўйин жараёни ривожлангани сайин, олимларнинг гумашталари ўз сафдошларини кўпроқ алдай бошлаган. Тажриба ўтказувчилар эса, ўйин давомида ёлғончиларнинг бош миясида содир бўлаётган жараёнларни магнитли-резонансли томография ёрдамида кузатишган. 

Аниқланишича, ёлғончилар дўстларини илк алдашганида уларнинг бош миясидаги бодомча безлари фаоллашган. Ўйин давом этиши давомида 10-20-босқичга етганидан сўнг, иштирокчиларнинг ярми ҳамкорларини кўпроқ алдашган, бу ҳолатда мия фаоллиги сусайган.

Шундай қилиб, тадқиқотчиларнинг фикрича, тажрибада қатнашганлар доимий ёлғон гапиришга кўника бошлаган. Олимларнинг тахмин қилишларича, инсон танаси шу билан жиддий хавотирлар ва зўравонликларга мослашиб бориши мумкин. Навбатдаги тажрибаларда, олимлар ушбу тахминларни текшириб кўриш ниятида. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар