26−28 октябрь кунлари Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.

Ўзбекистон-Беларусь келишувларига биноан делегация турли даражаларда икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда 28 октябрь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

МДҲ Ижро қўмитаси маълумотларига кўра, мажлисда Ҳамдўстлик фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тааллуқли 20 дан зиёд ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш режалаштирилган.