Ўзбекистон ва Тожикистон виза масаласини муҳокама қилади

Ўзбекистон 25 Октябрь 2016 32753
© Sputnik

Ўзбекистон ва Тожикистон икки давлат ўртасидаги виза тартибини юмшатиш масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломовга асосланиб Sputnik Тожикистон хабар тарқатди.

"Аввало бу чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг ўтишларини енгиллаштиришга тааллуқли. У шунингдек чегаролди туманларидаги аҳолининг чегарадан ўтиши, виза олиш жараёнини соддалаштириш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади", — деган элчи.

Шу билан биргаликда Шоисломов виза тўлалигича бекор қилиниши ҳақида гапиришга эрта эканлигини қайд этиб ўтган.

"Эҳтимол, бу масала бўйича якуний қарор Афғонистондаги радикал гуруҳларнинг кириб келиш хавфи бутунлай бартараф бўлганидан кейин қабул қилиниши мумкин", — дея таъкидлаган дипломат.

Шунингдек, у бундан 14 йил илгари виза тартиби тожикистонликларга қарши эмас, Тожикистон билан 1,4 минг километр узунликдаги чегарага эга Афғонистондан радикал гуруҳларнинг кириб келишининг олдини олиш учун жорий этилганлигини билдирган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар