Вадим Абрамов: Ишлашга тайёрман

Спорт 25 Октябрь 2016 21014

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, 2011 йилги Осиё чемпионатида терма жамоа билан ёрқин ўйинлар кўрсатган Вадим Абрамов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида айни пайтдаги ҳолати ҳақида айтиб ўтди.

"Яратганга шукрлар бўлсинки, юрагим билан боғлиқ касалликдан буткул халос бўлдим. Россияда юрагимни даволатиб қайтиб келдим ва мана энди юртимдаман. Айни пайтда мени ҳеч нима безовта қилмаяпти, ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман, ҳаммаси ортда қолди", деган мутахассис.

Мухбир ундан мураббийлик фаолиятини давом эттириш эҳтимоли ҳақида сўраган. 

"Албатта. Ўзим ҳам ишлашни хоҳлайман. Бунгача юрагим безовта қилаётгани учун ҳеч қаерда фаолият олиб бормаётгандим. Энди эса соғлигим яхшилангани туфайли ишлай оламан. Ўз олдига жиддий мақсадни қўйган клубдан таклиф бўлса буни ўйлаб кўришим мумкин", деган Абрамов.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар