Венгер «Арсенал» акционерларига: 20 йиллик қийноқлар учун узр

Спорт 25 Октябрь 2016 4523
Фото: ВВС

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер клуб акционерларининг очиқ йиғилишида иштирок этди ва ҳазиломуз тарзда унга 20 йил давомида чидаб келишаётгани учун ҳиссадорлардан узр сўради.

«Ҳа, 20 йил ўтди. Сиз мени кечирарсиз. Сизга мен келтирган азобли дақиқаларнинг ҳар бири учун узр сўрашни истардим. Лекин сизлар 20 йил азоб чеккан одамларга ҳам ўхшамаяпсизлар (кулади).

Шунга афсусланаманки, 20 йил олдин дунёга келган бола умр бўйи „Арсенал“да фақат бир мураббийни кўрди. Уларни ишонтириб айтаманки, улар 40 ёшга чиққунларича бу жамоада бошқа мураббийларни ҳам кўришади», — дея Венгернинг сўзларини келтирган Football365.

Кўпроқ янгиликлар