Бош вазир виртуал қабулхонаси қай тартибда ишлайди?

Ўзбекистон 26 Октябрь 2016 30130
Фото: pm.gov.uz

Изчиллик билан амалга оширилаётган жараённинг биринчи босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатини масъул ходим қабул қилиб, ахборот тизимига киритади.

Иккинчи босқичда махсус ишчи гуруҳи ўргангач, тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларга мурожаат қилинади.

Учинчи босқичда мурожаатлар вазирлик, идора ва ҳокимият органларида қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар ҳал этилмоқда. Бу ҳақда pm.gov.uz орқали ёки ёзма равишда тасдиқ олинади.

Тўртинчи босқичда ишчи гуруҳи томонидан икки иш кунида тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш натижалари тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилади. Агарда муаммо юзасидан қониқарсиз қарор қабул қилинган бўлса, ариза Бош прокуратуранинг ахборот тизимига аризаларни кўриб чиқиш бўйича йўналтирилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПнинг Тошкент вилояти кенгашидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ҳуқуқшуноси Санжар Эвадиллаев маълум қилмоқда.

ЎзЛиДеП қабулхонаси орқали ҳозирга қадар 1,8 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Уларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли. Маълум қисмини содир этилган ўғирлик, фирибгарлик ҳолатлари, шунингдек, тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар, ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш, банклардан сармоя олиш ва шу каби масалалар ташкил этаётир.

Айни вақтда мурожаатларнинг 1 минг 480 таси кўриб чиқиш жараёнида бўлса, 320 мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.

Бу рақамлар Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинганидан, уларда кўтарилган масалалар тезда ечим топаётганидан далолатдир.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар