Doing Business 2017 рейтингида Ўзбекистон 87-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 26 Октябрь 2016 5627

Жорий йилнинг 25 октябрида эълон қилинган Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш 2017: бошқарув сифатини ва самарадорлигини баҳолаш» ҳисоботига кўра, Ўзбекистон дунёнинг 190 давлати ичида 87-ўринни эгаллаб, ўтган йилдаги мавқеини сақлаб қолди. Жаҳон банки экспертлари ҳисоботнинг 10 индикаторидан 5 тасида Ўзбекистон позициясини яхшилаган.

Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган тартибини амалиётга жорий этиш ва «ягона дарча» тизимини янада такомиллаштириш туфайли корхонани рўйхатдан ўтказиш бўйича сезиларли ўсиш қайд этилди (25-ўрин, 17 поғонага ўсди).

Таъкидлаб ўтиш керакки, сўнгги йилларда бизнесни ташкил этиш тартиб-таомилларини тубдан соддалаштириш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида бугун Ўзбекистонда одамлар ўз бизнесини очиш учун Швейцариядагидан – 1,8 марта, Германиядагидан – 1,9 марта, Япония ва Россиядагидан – 2 марта, Исроилдагидан – 2,2 марта, Греция ва Испаниядагидан – 2,3 марта, Ҳиндистондагидан – 4,7 марта, Хитойдагидан – 5,5 марта ва Бразилиядагидан – 14,5 маротаба кам вақт сарфламоқда.

Рейтингдаги яна бир муҳим яхши кўрсаткич электр тармоғига уланиш йўналиши бўйича қайд этилди (83-ўрин, 29 поғона юқори), бу электр энергиясини етказиб бериш барқарорлигининг ўсиши ва электр энергиясига бўлган тарифларни шакллантиришнинг очиқ-ошкоралиги билан боғлиқдир.

Замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, акциядорлар ҳуқуқлари ва ролини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар «Миноритар инвесторларни ҳимоялаш» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон рейтингининг сезиларли даражада яхшиланишига ҳисса қўшди (70-ўрин, 18 поғонага ўсиш).

2016 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш ва тадбиркорларни жалб этмаган ҳолда ваколатли органлар ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини янада такомиллаштириш эвазига мулкни рўйхатга олиш бўйича Ўзбекистон рейтинги яхшиланди (75-ўрин, 12 поғона юқори).

Танлов асосида ер участкаларини ажратишнинг янги механизмининг жорий этилиши ва қурилишга рухсат бериш соҳасидаги қонунчиликни изчил такомиллаштириб борилиши бу йўналишда ҳам Ўзбекистон рейтингини янада яхшилаш имконини берди (147-ўрин, + 4 позиция).

Янги ҳисоботга мувофиқ, тадбиркорлар учун солиқ юки даражаси 38,1 фоизни ташкил этиб, бу АҚШ, Германия, Франция, Италия, Австрия, Чехия, Испания, Греция, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва шу каби қатор мамлакатлар кўрсаткичидан анча пастдир.

Ўзбекистон корхонани рўйхатдан ўтказиш (25-ўрин), шартномалар ижросини таъминлаш (38), кредитлаш тизими (44), миноритар инвесторларни ҳимоялаш (70), мулкни рўйхатдан ўтказиш (75) ва электр тармоқларига уланиш (83) йўналишлари бўйича дунёнинг дастлабки 100 мамлакати қаторидан жой олди.

«Бизнесни юритиш 2017: бошқарувнинг сифати ва самарадорлигини баҳолаш» ҳисоботи Жаҳон банки гуруҳи йиллик нашрининг 14-сони ҳисобланиб, унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги тартибга солиш нормалари баҳолаб борилади.

Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратиш бўйича жаҳон рейтингини Янги Зеландия бошқармоқда. Шунингдек, энг кучли бешталикдан Сингапур, Дания, Ҳонгконг ва Корея Республикаси жой олган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар