Франция шимолида жойлашган Кале шаҳридаги муҳожирлар лагерида янги ёнғин чиқди. Бу ҳақда francetvinfo портали хабар бермоқда.

Воқеа жойидан олинган суратларда лагерни тарк этаётган муҳожирлар сафини ва лагер осмонида қора тутун бурсиқаётганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг маълум қилишларича, ёнғин майдони кенгайиб бормоқда.

“Жунглей” деб номланадиган муҳожирлар лагерида тартибга солиш ишлари 24 октябрдан бошланган эди. Айни дамга қадар лагернинг собиқ яшовчиларидан 4 минг нафардан зиёди ўзларига бошпана топишга муваффақ бўлишган.

25 октябрдан ишчилар ва махсус техникалар йўналтирилган лагер ишлари бошлаб юборилган.

Фотожамланма: Франция ҳукумати Каледаги «Жунгли»дан муҳожирларни кўчирмоқда