Alphabet корпорациясининг кенг тармоқли интернетга уланиш имкониятини берувчи инфратузилмаларни барпо этиш билан шуғулланувчи Google Fiber бўлими ходимларининг 9 фоизини қисқартиришни режалаштираяпти. Бу тахминан 1,5 минг кишини ташкил этади, дея хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги манбаларига асосланган ҳолда. 

Бундан ташқари, компания бош директори Крейг Баррет 25 октябрда ўз лавозимидан истеъфо берган эди. 

Google Fiber компаниясидаги ўзгаришлар унинг бизнес-стратегиясидаги янгиликлар, хусусан янги технологиялар ва усулларни жорий қилиш билан боғлиқ.