"Живс ва Вустер" ҳамда "Шифокор Хаус" сериаллари юлдузи 57 ёшли британиялик актёр Хью Лори Ҳолливуддаги Шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Лорини қўллаб-қувватлаш учун унинг дўсти, актёр ва ёзувчи Стивен Фрай, Хаус ҳақидаги сериал яратувчиси Дэвид Шор ва бошқа таниқли шахслар ташриф буюришди.  

Лори АҚШга жинси мато, пицца ва мартини учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек ўзининг омадли инсон эканини таъкидлади. 

Фото AFP

"Дунё адолатсиз, ҳақиқат шундаки менинг ёшим 57да ва омад менга аввал бошданоқ ҳамроҳлик қилди - шу даражадаки, ҳар куни устимга пианино ағдарилишини кутаман...шунчаки мувозанат учун".

Фото AFP