26 октябрь, сешанба куни Канадада ҳамшира Элизабет Трэйси Маи Феттлауфер устидан суд иши бошланди, у 8 нафар кишининг ўлимида айбланмоқда. Бу ҳақида ВВС хабар қилди. 

Манбага кўра, ҳамшира ўзи ишлайдиган қариялар уйида яшовчи 8 нафар кишини ўлдирган. Қариялар уйи бинолари Канаданинг Онтарио провинциясидаги Вудсток ва Лондон шаҳарларида жойлашган. 

Қурбонларнинг ёши 75 ёшдан 96 ёшгача бўлган. Уларнинг 5 нафари - аёл киши, 3 нафари эса - эркаклар бўлган. 

Полициянинг хабарига кўра, ҳамшира уларга ҳалокатли дозадаги дорини юборган. 

Вудсток полицияси бошлиғи  Уильям Рентон 49 ёшли ҳамшира Фетллауфернинг нима мақсадда бундай қилганлигини маълум қилмади. Унинг сўзларига кўра, полиция ҳалокатли доза юборилган барча беморларни аниқлаган. 

Қотилликлар 2007 йилдан 2014 йилга қадар содир этилган. 

Бу 2006 йилдан буён Онтариодаги энг йирик жиноий ишдир, ўша йили байкерлар гуруҳининг 8 нафар аъзоси ўлдирилганди. Уларнинг ўлимида 5 киши айбдор деб топилган.