Кечки дайжест: 26 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон 26 Октябрь 2016 8951

Якунланиб бораётган 26 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация дўстлик сафари билан Қирғизистонга борди


Фото: gov.kz

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бугун Қирғизистонга сафар қилди.

>>> Батафсил.

Қирғизистон президенти муносабатларни мустаҳкамлаш чоралари учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди


Фото: UzReport

Қирғиз Республикаси Давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

>>>  Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик билдирди


Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади.

>>>  Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Қатар амирига ҳамдардлик билдирди


Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга собиқ Амир Шайх Халифа бин Ҳамад Ол Сонийнинг вафот этганлиги муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

>>>  Батафсил.

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида 79 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди


Фото: caravan.kz

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада бузилиб қолган автобусдан 79 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Имонқуловга иқтибос келтирган ҳолдаTengrinews.kz.  

 >>> Батафсил.

Тадқиқот: Нидерландияда даҳшатли зилзила юз бериши мумкин

Жанубий Корея ва нидерландиялик олимлар, Нидерландиянинг Гронинген вилоятида даҳшатли зилзила юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

>>>  Батафсил.

NYT нашри Обама лавозимидан кетгач нима қилишини аниқлади


Фото: © РИА Новости

АҚШ президенти Барак Обама лавозимидан кетгач, Силикон водийсидаги юқори технологиялар соҳасида ишлаши мумкин. Унинг ваколатлари 2017 йил 20 январида поёнига етади.

>>> Батафсил.

Жанубий Кореяда президент атрофидаги можаролар авжига чиқмоқда


Фото: © РИА Новости

Жанубий Корея прокуратураси нотижорат фондларда тинтув ишларини ўтказди. Маълумотларга кўра, бу мамлакат президентининг яқин дугонаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 >>> Батафсил.

Атамбаев Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқарди


Фото: © РИА Новости

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республика ҳукуматининг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чекди.

>>>  Батафсил.

Россияда амнистия қилинган Надежда Савченко Россияга келди

Название

Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси журналистларининг Донбассда ҳалок бўлишига оид жиноий иш бўйича Россияда судланган Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко Москвага келди.

>>>  Батафсил.

Канадада 8 кишини ўлдирган ҳамшира судланмоқда

26 октябрь, сешанба куни Канадада ҳамшира Элизабет Трэйси Маи Феттлауфер устидан суд иши бошланди, у 8 нафар кишининг ўлимида айбланмоқда.

>>> Батафсил.

Марғилонлик қизалоқ Бокудаги фестивалда ғолиб бўлди

 

13-15 октябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида VIII – болалар “Муғом” фестивали бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

Xiaomi йилнинг энг бежирим смартфонларидан бирини тақдим этди


Фото: tjournal

Хитойнинг Xiaomi компанияси қурилманинг олд панелини деярли тўлиқ эгаллаган Mi Mix смартфонини тақдим этди.

>>> Батафсил.

BlackBerry ўзининг Android'даги учинчи смартфонини намойиш қилди


Канаданинг BlackBerry компанияси ўзининг Android операцион тизимдаги учинчи смартфонини тақдим этди.

>>> Батафсил.

АПЛнинг энг тезкор футболчиси аниқланди


Фото: eurosport.com

Британиянинг The Telegraph нашри жорий мавумда АПЛнинг энг тезкор футболчисини аниқлашди.

>>>Батафсил.

Дунёдаги илк футбол клуби ташкил топганига 159 йил бўлди


Фото: ВВС

Олис 1846 йилда Кембрижс университети вакиллари Г. Де Уинтон ва Жон Чарльз Тринг бошқа хусусий мактаблар вакиллари билан учрашув ўтказганди.

>>>  Батафсил.

Англия Лига Кубоги: «Арсенал» «Рединг»ни енгди, «Ливерпуль»«Тоттенҳэм» тўсиғидан ўтди ва бошқа натижалар


Фото: «Арсенал» матбуот хизмати

Англия Лига Кубогининг 1/8 финалида «Арсенал» «Рединг»ни қабул қилиб, Алекс Оксленд-Чемберлейннинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

>>> Батафсил.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар