Алвидо, чанг! Аксарият замонавий чангютгичлар жиддий камчиликка эга – тортиб олинаётган чангнинг маълум қисми атмосферага қайтади. Қайсидир чангютгичда фильтрлар ўз ишининг уддасидан чиқмаса, бошқасида контейнернинг эҳтиёткорлик билан тозаланмаслиги натижасида чиқинди зарралари ташқарига чиқиб кетади.

Шундай бўлса-да, LG’дан чангни прессловчи илк технология қайта ифлосланишнинг барча сабабларини бартараф қилади. Сиз чангютгич билан уйларни тозалаётган пайтингизда контейнер ичидаги махсус блейд чиқиндини ҳаво оқимидан четда пресслайди. Бу эса, биринчидан, чангютгичнинг кучи доимо номинал бўлишига олиб келади. Иккинчидан, фильтрлар тиқилиб қолмайди ва инсон кўзи илғамас миллионлаб майда чанг зарраларини ҳавога қайтармайди. Учинчидан, контейнерни тозалашда алоҳида брикетларга прессланган чиқиндилар сочилиб кетмайди ва ҳавони ифлослантирмайди. Тўртинчидан, пресслаш тизими стандарт ўлчамдаги контейнер сиғимини камида уч баробар катталаштиради.

Алвидо, аллергенлар ва ёқимсиз ҳидлар! Чангютгичнинг инновацион моделларига ўрнатилган тўрт қаватли кўмир фильтр, яъни НЕРА-фильтр – бу нафақат чангнинг майда заррачалари учун тўсиқ, балки  одатий чангютгичларда бизга ёқмаган барча камчиликлар учун тўсиқдир.

Ёқимсиз ҳидларни бартараф қилувчи фильтр, микрочангларни ушлаб қолувчи фильтр, бактерияларга қарши фильтр ва ниҳоят, ташқи тўрли фильтр – мукаммал тоза ҳавонинг формуласи ана шундай.

Британиянинг аллергия билан курашувчи фонди ва Германиянинг нуфузли SLG сертификатланган лабараторияси ҳавони аллергенлар ҳамда зарарли микрозаррачалардан тозалаш кўрсаткичлари учун LG чангютгичларининг инновацион моделларига юқори баҳо берди.

 

LG интернет тармоқларида:

Facebook

Instagram

LGblog.uz

Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида