"Лестер" ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез "Олтин тўп"га даъвогарларлик қилаётган қилаётган 30 нафар футболчи орасида борлигига ўз муносабатини билдирди.

"Бу мен учун катта шараф. "Лестер"га ўтишимдан аввал, қайси жамоада бўлганимни инобатга олсак, энг яхшилар қаторига кирганимдан фахрланаман. Аммо, мен осмонларда учиб юрмайман. Меҳнат қилишда давом этаман", - дейди Маҳрез Daily Star нашрига берган интервьюсида. 

Манба: Tribuna.Uz