АҚШ мудофаа вазирлиги охирги 20 йил ичида охир-оқибат яратилмаган қурол тизимлари учун камида 58 млрд доллар сарфлаган. Бу ҳақда Washington Examiner хабар бермоқда

АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Фрэнк Кендалл ҳисоботида қурол яратишнинг 23 та қимматбаҳо дастури ҳақида маълум қилинган. Бу дастурлар бошланган ва молиялаштирилган, бироқ кейин ёпилган.

Энг қимматбаҳо ва мақсадга мувофиқ бўлмаган лойиҳалар АҚШ келажак жанговар тизимини ва RAH-66 Comanche кўп мақсадли разведка-зарба берувчи вертолётини яратиш бўлган. Уларга умумий ҳисобда 30 млрд долларга яқин маблағ кетган.  

Пентагон вакиллари барча маблағ бекорга сарфланмаганини, чунки дастур ёпилса-да, у давомида яратилган технологиядан бошқа қурол тизимларида фойдаланилиши мумкинлигини айтишган.