Олий Мажлисда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон 26 Октябрь 2016 4379
Фото: Anons.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шу йўналишда муҳим қадамлардан бири бўлди. Қонун келгусида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади. Унда давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам бериш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратишга эътибор қаратилган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланаётган нормалари муҳокамасига бағишланган тадбирда шулар ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан хамкорликда ташкил этилган тадбирда депутатлар, суд, прокуратура ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Д.Абдуқодиров, Юристлар малакасини ошириш маркази директори А.Ғафуров ва бошқалар кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуришда коррупцияга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Бунга фақат қонун устуворлиги, фуқаролар, ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг қонун олдида тенглигини таъминлаш орқали эришилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси давомида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти шакллари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар