Ота-она билан бирга ухлаш чақалоқлар ўлими хавфини икки баробар оширадими?

Lifestyle 26 Октябрь 2016 20500
Фото: Shutterstock

Ҳар йили фақатгина АҚШнинг ўзида тахминан 3,5 минг нафар гўдак уйқуда ҳаётдан кўз юмади. Соғлом боланинг бирданига бўғилиши ёки юрак уриши тўхташи, яъни тасодифий болалар ўлими синдроми (ТБЎС) билан боғлиқ ўлим ҳолати шулар жумласидандир. Бошқача қилиб айтганда, бу синдром яна "бешикдаги ўлим" деб ҳам аталади. ТБЎС 1975 йилдаёқ Халқаро касалликлар таснифига қўшилган. Бироқ гўдаклар ўлимининг аниқ сабаблари ҳалигача номаълум. 

Тадқиқотчилар синдромга боғлиқ омилларни келтириб ўтишди: қоринда ётқизиш, ҳаддан ташқари юмшоқ кроват, онанинг соғлиғи ёмонлиги ва мураккаб туғруқлар, ҳомила ривожланишидаги муаммолар. Айниқса, бола туғилган кундан бошлаб, олти ойгача бўлган муддат хавф ёши ҳисобланади, гўдаклар ўлимининг 90 фоизи шу муддатда қайд этилган. 

Гўдакларнинг ота-онаси билан бир ўринда ётиши тасодифий ўлим синдромига олиб келиш ё келмаслиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ - Питер Сайдботэм ва Питер Флеминг "Тасодифий болалар ўлими. Малака ошираётган шифокорлар учун қўлланма" (Unexpected death in childhood. A handbook for practitioners) китобида ота-оналар билан бир ўринда ётганда ТБЎС хавфи мавжудлиги ҳақида сўз юритилган. 

Бироқ баъзи кутилмаган ўлим ҳолатлари ота-оналарнинг лоқайдлиги туфайли содир бўлади. 

Болалар кўпинча олдини олиш мумкин бўлган ҳаво етишмовчилигидан жон беришади. 

Бир хонада, лекин бир кроватда эмас!

Америка педиатрия академияси (АПА) аъзолари ТБЎС ҳақидаги маъруза доирасида гўдаклар ўлими хавфини камайтиришда ёрдам берадиган, замонавий тадқиқотларга асосланган тавсиялар рўйхатини тузиб чиқишди. Мазкур рўйхат 2016 йилнинг 24 октябрида АПА Миллий анжумани ва кўргазмасида тақдим этилди. Шундай қилиб, рўйхат билан танишинг:

— Болалар кроватида чойшаб билан тўлиқ қопланган қаттиқ матрас бўлиши керак;

— Юмшоқ ўрин-кўрпалардан воз кечиш лозим - чойшаблар, ёстиқлар, юмшоқ ўйинчоқлар. Ухлайдиган жойда ортиқча нарсалар бўлмаслиги керак;

— Болани тамаки тутуни, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар таъсиридан асраш зарур;

— Илк ярим йилликда чақалоқ ота-онаси билан бир хонада ётиши керак, лекин ўз ўрнида. Шунда тасодифий ўлим ҳолати 50 фоизга қисқаради, бу тадқиқотлар томонидан бир неча марта тасдиқланган. 

"Ота-оналар билан бир хонада, лекин бошқа ўринда ухлаш тасодифий болалар ўлимини 50 фоизга камайтиришига далиллар мавжуд", - дейилади статистика маълумотлари илова қилинган ҳужжатда. 

Статистика шафқат билмайди: боланинг илк олти ойда - тасодифан устига ёпилган чойшаб ёки қўлни мустақил равишда олиб ташлай олмайдиган пайтда ўлим ҳолатлари кўп кузатилади. 

Шунга қарамай, Россиянинг оналикка бағишланган аксарият сайтлари боланинг она билан бирга ухлашини тарғиб қилади, лекин бунга доир илмий далиллар деярли келтирилмайди. 

Маъруза муаллифлари болани ухлашдан олдин кўкрак сути билан озиқлантириш, сўрғич бериш, ўз вақтида эмлаш ва қоринда ётган пайтида уни назорат қилишни тавсия қилишади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар