Сингапур менежментни ривожлантириш институтида тантанали битирув маросими ўтказилди

Жамият 26 Октябрь 2016 4819

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида жорий йилнинг 20 октябрида ҳисоб бўйича олтинчи тантанали битирув маросими ўтказилди. Маросим “Буюк мақсадлар ва юксак марралар сари интилинг, уларга эришинг!” шиори остида ўтган. Бу ҳақда университет матбуот хизмати "Kun.uz" сайтига хабар берди.

Байрамона академик жараён ўтказилиши баробарида ҳамкор университетлар – Сандереленд ва Бангор университетлари иштирокида пресс-конференция бўлиб ўтган. 

2016 йилда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 292 нафар талабаси бакалавр даражасини ҳамда 33 нафар талаба Молия ва Маркетинг йўналишларида магистр (Магистратура Бизнес бошқаруви) даражасини олишга муваффақ бўлди. Бакалавр даражаси эса Банк иши ва молия, Бизнес ва маркетинг бошқаруви, Бизнес ва бошқарув, Саноат бошқаруви, Бухгалтерия иши ва молия, Молия, сармоя ва риск бошқаруви, Бизнес ва иқтисодиёт, Бизнес ва молия бошқаруви каби йўналишларда таҳсил олган талабаларга берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилда илк бор Бангор университети талабалари Банк иши ва молия, Саноат бошқаруви, Бизнес ва иқтисодиёт, Молия, сармоя ва риск бошқаруви каби йўналишларда бакалавр даражасига эга бўлишди. 

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг статистик маълумотларига биноан, 69 фоиз битирувчилар иш билан таъминланган бўлиб, улар орасида ўз йўналишлари бўйича ишлаётганлари кўпчиликни ташкил этади. Талабаларнинг умумий ҳисоби дастлабки йилда 274 нафарни ташкил этган бўлиб, улар 6 хил йўналишда таълим олишган. Айни кунда 2800 нафар талаба бакалавр дастури асосида 10та йўналиш бўйича ва магистр дастури асосида 5та йўналиш бўйича таҳсил олишмоқда. Шу кунга қадар Институт битирувчилари сони 1503 нафарни ташкил этади.

Маълумот учун, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Қарори билан 2007 йил 5 сентябрда ташкил этилган. Дастлаб 2008 йилда бакалавр дастури асосида Бизнес ва бошқарув, Бизнес ва маркетинг, Саноат бошқаруви, Банк иши ва молия, Бизнесда замонавий ахборот технологиялари ҳамда Халқаро туризм каби йўналишларда талабалар қабул қилинган. 2009 йилнинг октябридан бошлаб институтда магистратура дастури асосида ўқиш имконияти яратилди.   

Ҳозирги кунда институт Бангор (Буюк Британия), Сандерленд (Буюк Британия), Саузерн Кросс (Австралия) университетлари билан ҳамкорлик қилади. Академик жараён Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) бакалавриат ва магистратура тизими бўйича кадрлар тайёрлашнинг умумэътироф этган халқаро стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг бош вазифаси илғор халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборатдир.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар