Тимберлейк жазоланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар рад этилди

Маданият 26 Октябрь 2016 3325
Фото: instagram.com/justintimberlake

Америкалик қўшиқчи ва актёр Жастин Тимберлейк сайлов участкасида олган селфиси учун жазоланмайди. Бу ҳақда округ прокурори Шелби Эми Вейрик маълум қилди.

У TMZ порталига маълум қилишича, на сайлов комиссияси, на кузатувчилар ва на ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Тимберлейкнинг ҳаракатидан шикоят қилган.

Бундан олдинроқ нашрларда Жастин Тимберлейк АҚШ президенти лавозимига муддатдан аввалги сайлов вақтида сайлов участкасида селфи қилиш орқали Теннеси штати қонунларини бузгани учун жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди.

Кўпроқ янгиликлар