Голливудда АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга аталган юлдуз бузиб ташланди. Бу ҳақда 26 октябрда Deadline нашри хабар берди

Буни Жейми Отис исмли маҳаллий аҳоли вакили қилган. Эркакнинг айтишича, у юлдузни ердан чиқариб олиб, аукционда сотмоқчи бўлган. У тушган пулни Трампни жинсий тажовузларда айблаётган аёлларга бермоқчи бўлган.

Отис Голливуд хиёбонига соат 05:45да босқон (кувалда) ва кирка билан келиб, ишга киришиб кетган. Бу вақтда кўчада одамлар кам бўлган, полициячилар эса умуман бўлмаган. Унга бир неча пиёдалар эътибор қаратган, бироқ қаршилик кўрсатишмаган. Отис юлдузни суғуриб ололмаган, чунки уни синдириб ташлаган.

Бу Трамп юлдузига биринчи тажовуз эмас: январь охирида номаълум кимсалар юлдузнинг чап томонида фашистлар белгиси – свастика чизиб кетишган. Июнда Трампнинг гапларига норозилик сифатида юлдузча устидан чизиб ташланган мегафон (баланд гапиргич) сурати чизиб кетилган. Иккала ҳолда ҳам юлдуз тезда аввалги ҳолатига келтирилган эди.  

Трампнинг номи туширилган эсдалик белгиси 2007 йилда Dolby кинотеатри ёнида ўрнатилган: бўлғуси АҚШ президенти лавозимига номзод The Apprentice телешоусида бошловчи бўлгани учун мукофотланган.