Wikileaks: Обама Клинтон электрон почтаси борасида ёлғон гапирган

Технология 26 Октябрь 2016 4423
Фото: minval.az

АҚШ президент Барак Обама собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон хизмат ёзишмаларини амалга ошириш учун хусусий сервердан фойдаланганини билмагани хусусида ёлғон гувоҳлик берган. Махфий маълумотларни чоп этиб келувчи Wikileaks сайти шундай фикрда.

Ташкилотнинг Твиттердаги эълонига кўра, Клинтон атрофидагиларнинг «янги мактублари» «Обама Клинтоннинг шахсий электрон почта манзилидан фойдаланганини билмаслиги ҳақидаги даъволари ёлғон эканини кўрсатади».

Wikileaks ўз баёнотини исботлаш мақсадида 2015 йил 7 мартида Шерил Миллзнинг Жон Подестага йўллаган мактубини келтиради. Миллз 2009-2013 йилларда Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлган вақтда, Давлат котиби аппарати раҳбари бўлган. 

Ташкилот эълон қилган мактуб бир қатор гапдан иборат: «Биз буни тозалашимиз керак; унда (Барак Обамада) state.gov деб ёзилмаган электрон почта орқали Клинтон юборган мактуб бор».

АҚШ давлат департаменти state.gov домен номини ишлатади. Шунга кўра, Америка ташқи сиёсат маҳкамаси барча ходимларининг электрон почта манзиллари айни шу сўзлар билан якунланади. 

Аввалроқ, АҚШ президентлиги учун республикачилар номзоди Дональд Трамп Америка етакчиси Барак Обамага нисбатан Ҳиллари Клинтон ёзишмалари бўйича тергов бошлашни таклиф қилган эди. 


 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар