Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг маълум қилишича, Бирлашган қироллик 2017 йил баҳорида Эстонияга зирхли техникаларга эга, жанговар батальонни юборади, деб ёзмоқда Wall Street Journal нашри.

«Батальон мудофаа мақсадига қарамай, бироқ у тўлиқ жанговар бўлади», — деган Фэллон. 

Вазирнинг қайд этишича, Эстонияга жами 800 нафар ҳарбий, жанговар дронлар, Challenger 2 танклари ва бошқа турдаги зирхли техникалар юборилади. Британия ҳарбийлари Эстонияда Франция ва даниялик ҳамкасблари билан бирлашади. 

Фэллоннинг изоҳлашича, НАТО Болтиқ денгизи минтақасига қуролли бўлинмаларини жойлаштириш билан мудофаа кучларини кенгайтираётганини намойиш этмоқчи. 

«Гап икки нарса ҳақида бормоқда. Ишонч – бу кенг қамровли сафарбарлик билан амалга оширилади. Ва сақлаш. Бу шунчаки симларни таранглаштириш эмас, ... бу жиддий ҳарбий мавжудлик», — деб қўшимча қилган Британия мудофаа вазири. 

Эаслатиб ўтамиз, НАТО мудофаа вазирлари 26-27 октябрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтувчи саммитида Болтиқ мамлакатлари ва Польшада кўпмиллатли ҳарбий батальонларни жойлаштириш, Руминия ва Болгарияда ҳозир бўлиш, ҳамкорларни, хусусан ИШИДга қарши курашда қўллаб-қувватлаш ҳамда ЕИ билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама этади.