Аралаш жанглар санъати (MMA) вакили бўлмиш россиялик жангчи Александр Емельяненконинг вакили Олег Раевскийнинг маълум қилишича, спортчи 28 октябрь куни муддатдан олдин озодликка чиқарилади. Бу ҳақда «Чемпионат.com» хабар бермоқда.

Аввалроқ 2015 йилда 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 50 минг рубль жаримага тортилган кичик Емельяненко 27 октябрь куни озодликка чиқиши ҳақда маълум қилинган эди.

35 яшар Александр россиялик спортчи Фёдор Емельяненконинг укаси ҳисобланади.