Япониянинг Итиномия шаҳрида юк машинаси ҳайдовчиси 9 ёшли болани уриб кетган, деб маълум қилди Айти префектураси ҳуқуқ-тартибот муассасаларига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи машина ҳайдаб кетаётганда Pokemon Go ўйинини ўйнаб кетган. У йўлга қарамай, тартибга солинмаган чорраҳада ўқувчи болани уриб юборган. Оқибатда бола олинган жароҳатлардан вафот этган.

Полиция ҳайдовчини ҳибсга олган.