Apple компаниясининг AirPods симсиз қулоқчинлари аввал режалаштирилгандан кечроқ сотувга чиқадиган бўлди. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда

Компания гаджетларни тўлиқ тайёр бўлмагунча сотувга чиқармоқчи эмас. Компанияда AirPods’ни сотувга чиқариш учун қўшимча вақт зарурлиги айтилди. 

Корпорация вакиллари қулоқчинлар дўкон пештахталарига чиқадиган аниқ муддатларни маълум қилишмади. Қулоқчинлар октябрдан 159 доллар нархда сотувга чиқиши режалаштирилганди.