Facebook ва PayPal ҳамкорлиги янги тўлов имкониятларни тақдим этади

Технология 27 Октябрь 2016 1782
Фото: AP

PayPal Holdings Inc. ижтимоий медиа орқали тўловларни янги усулда амалга ошириш мумкин бўлган сўнгги провайдердир. 

24 октябрь, душанба куни Facebook ва PayPal ҳамкорлиги натижасида янги тўлов имкониятлари пайдо бўлганлиги ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақида Wall Street Journal нашри хабар берди.

Эндиликда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзларининг Facebook’даги аккаунтларини PayPal тўлов тизими билан боғлашлари ва қандайдир харидлар ёки квитанциялар тўлови амалга оширилганлиги ҳақидаги хабарларни бевосита Facebook Messenger сервиси орқали олишлари мумкин бўлади. 

“Компаниянинг молиявий хизматлари биз билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этаётганидан жуда хурсандмиз”, - деди Facebook вакили Стэн Чудновский. 

PayPal тўлов тизими Facebook фойдаланувчиларига Messenger орқали бир қатор хизматлар, жумладан Uber Technologies орқали автомобиль буюртмаси учун тўловларини амалга оширишга имкон беради. 

Янги имконият дастлаб фақатгина америкаликларда синовдан ўтади, бироқ келажакда янги функционал географияси янада кенгаяди. Messenger ва PayPal интеграция дастури давомида бир миллиард фаол фойдаланувчи кўрсаткичига етишиш кўзланмоқда. 
 

Кўпроқ янгиликлар