«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович агар жорий мавсумда манкунианликлар билан чемпионликка эриша олса, жорий мавсум профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолишини маълум қилди.

«Мен Премьер-лига чемпионлигига эришсам, кейинги кунданоқ футболдан кетаман. Мен шу вақтгача қайси лигада ўйнаган бўлсам, барчасидан нимадир ютганман», — деган 35 ёшли футболчи  «қизил иблислар» жамоаси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Швециялик ушбу футболчи 26 октябрь куни «Манчестер Юнайтед»нинг «Манчестер Сити»га қарши (1:0) Англия Лига Кубоги нимчорак финалида кечган учрашувида Англияга келганидан кейинги ўйинларида илк марта голли пас берди. Бу унинг жамоа сафидаги 14-учрашуви эди.

Қайд этиш жоиз, «МЮ»даги биринчи голли узатмасидан аввал футболчи манкунианларнинг барча турнирларида 6та гол уришга муваффақ бўлганди.

Айни вақтда «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида пешқадамдан 6 очко ортда қолган ҳолда еттинчи ўринда жойлашган.