Ироқлик кўнгилли аскарлар гуруҳи ИШИДнинг Мўсул шаҳридаги муҳим аҳамиятга эга штабини қўлга киритди.

Al Sumaria телеканали хабарига кўра, жангарилар учун муҳим аҳамиятли ҳисобланган штаб узра Ироқ байроғи кўтарилган.

Бундан олдинроқ, Ироқ армиясининг махсус топшириқли ҳарбийлардан иборат гуруҳи ИШИД жангариларини Мўсулдан 30 км масофадаги Каремлис шаҳридан сиқиб чиқаргани маълум бўлганди. Бу шаҳарда христианлар истиқомат қиларди. Кейин жангарилар ибодатхоналарни яшаш жойларига айлантирган.