Кечки дайжест: 27 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон 27 Октябрь 2016 7862

Якунланиб бораётган 27 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Махсус лабораториялар Ўзбекистондаги йўлларнинг сифатини аниқлайди


© Flickr

 

Ўзбекистон автойўлчилари йўллар сифатини яхшилайдиган махсус тадқиқот лойиҳасини ишга туширмоқда.

>>>  Батафсил.

Афғонистон ҳукумати вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди


Фото: ТИВ матбуот хизмати

27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

>>>  Батафсил.

Италия марказида бир кун ичида учинчи марта зилзила рўй берди


Фото: rosarossaonline.org

Италиянинг марказий ҳудудларида бир сутка давомидаги учинчи ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилмоқда RaiNews24 телеканали.

>>>  Батафсил.

Керри: Россия ва Эроннинг иштирокисиз Сурия муаммосини ҳал этиб бўлмайди


Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг сўзларига кўра, Сурия инқирозини Россия ва Эрон иштирокисиз ҳал этиш мумкин эмас.

>>> Батафсил.

Обаманинг акаси укасини Ассанжни кечиришга ундади


Фото: Reuters

АҚШ президенти Барак Обаманинг ўгай акаси Малик Обама ўзининг Twitter саҳифасида давлат раҳбарини WikiLeaks асосчисини афв этишга чақирди.

>>> Батафсил.

Пентагон ИШИДнинг Ғарбга ҳужум қилиш режасидан огоҳлантирмоқда


Фото: Reuters

ИШИД террорчилик ташкилоти Суриянинг Раққа шаҳридан ғарб мамлакатларига ҳужум қилишни режалаштирмоқда.

>>> Батафсил.

Германия аҳолисининг учдан бир қисми Россия билан урушдан қўрқмоқда


Фото: Daily Mail

Германия фуқароларининг ҳар учинчиси Ғарбнинг Россия билан Қрим, Украина ва Сурия бўйича зиддияти урушга айланиб кетишидан хавфсирамоқда.

>>> Батафсил.

Математик модель АҚШ президентлик сайловларида Трампнинг ғалабасига ишора қилмоқда


Фото: AFP

Нью-Йорк штатининг Стоуни-Брукдаги Университет профессори Ҳелмат Норпос АҚШнинг янги президенти республикачи Дональд Трамп бўлишини маълум қилди, у мамлакат президентлик сайловларидаги барча натижаларни муваффақиятли башорат қилиб келади.

>>>  Батафсил.

Сўнгги 40 йил ичида сайёрадаги жониворлар сони 60 фоизга камайган


Фото: GETTY IMAGES

Сут эмизувчилар, қушлар, балиқлар,  амфибия ва судралиб юрувчиларнинг кўпайиши 1970 йилдан бери деярли 60 фоизга қисқарган. Бу ҳақда Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг ҳисоботида келтирилган.

>>> Батафсил.

Мальта Россия кемаларига ёқилғи қуйиб бермоқчи эмас


Фото: © РИА Новости

Мальта Ташқи ишлар вазири Жорж Велла маълум қилдики, расмий Валлетта мамлакат ҳудудида россияликларнинг кемалари ёқилғи қуйиб олишига рухсат бермайди. Бу ҳақда Times of Malta хабар берган.

>>> Батафсил.

Таълим масканларидан газланган ичимлик ва тезпишар таомлар йўқолади


Фото: smartnews

Ўзбекистондаги мактаб, лицей ва коллежлар ошхоналаридан кучли газланган ичимликлар ва тезпишар таомлар йўқолади.

>>> Батафсил.

Қозоғистон ЮНЕСКО рўйхати сабаб шаҳарча барпо этишни тўхтатади


Фото: caravan.kz

Қозоғистон Олмаота вилоятидаги ўрта асрларга оид Талгар (Талхиз) шаҳарчасида йўл қурилиши ишларини тўхтатишга қарор қилинди. Бу ҳақда, мамлакат бош вазири ўринбосари Имангали Тасмагамбетов маълум қилган.

>>>  Батафсил.

МI-6 раҳбари “Жеймс Бонд ҳақиқий жосус бўла олмайди” деб ҳисоблайди


Фото: vogue.com

Бирлашган Қиролликнинг MI-6 ташқи разведка хизмати раҳбари Алекс Янгер Back History Month нашрига берган интервьюсида таниқли киноқаҳрамон Жеймс Бонд ҳаётда ҳақиқий жосус бўла олмаслигини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Mercedes-Benz ҳашаматли пикап яратди


Фото: Mercedes-Benz

Mercedes-Benz компанияси ўз тарихидаги илк пикапни яратди. X-Class премиум модели ҳозирча концепт-кар мақомига эга, унинг серияли ишлаб чиқарилиши 2017 йилдан йўлга қўйилади.

>>> Батафсил.

R2D2га ўхшаш ақлли уй роботи яратилди

NX Robo компанияси интеллектуал функцияларни амалга оширувчи ажойиб BIG-i уй роботини тақдим этади.

>>>  Батафсил.

Ибраҳимович фаолиятини қачон якунламоқчилигини айтди


Фото: ВВС

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович агар жорий мавсумда манкунианликлар билан чемпионликка эриша олса, жорий мавсум профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолишини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Роналду Месси билан қандай муносабатда экани ҳақида гапирди


Фото: AFP

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Marca нашрига берган интервьюсида Месси, ўзига мураббийлик қилган мутахассислар ҳамда рақиб бўлган футболчилари ҳақида айтиб ўтди.

>>> Батафсил.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар