Миллиардер Жон Рокфеллернинг ҳаётий сабоқлари

Lifestyle 27 Октябрь 2016 24774

Жон Рокфеллер 25 ёшида мамлакатдаги энг йирик нефтни қайта ишловчи заводлардан бирини назорат қилган, 38 ёшида АҚШдаги нефтни қайта ишлаш саноатининг 90 фоизига бошчилик қилган. 58 ёшида нафақага чиқаётганида у дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлган. Бугунги кунда Рокфеллернинг иш усуллари бизнес-коллежларда ўрганилади, унинг номи эса кўпинча кучли баҳс-мунозараларга бой бўлади. Рокфеллер танқидчилар учун рақобатни адолатсиз бостириб, монополияни яратган шафқатсиз ва зиқна капиталист ҳисобланган. Бошқалар учун эса у — нефть нархи ҳаттоки 80 фоизга тушиб кетган пайтда ҳам пул кўпайтира олган бизнес-даҳо. “Trendymen” нашри тарихдаги энг буюк хайрияпарварлардан бири қандай тамойилларга амал қилганлиги ҳақида маълум қилди.

Ўз-ўзингизга золим бўлинг

Рокфеллернинг энг ҳайратга солувчи хислати, шубҳасиз,  ўз-ўзини назорат қила билишида бўлган. У иродасини тинимсиз чархлаган, ўзини ҳис-туйғулари ва истакларини бошқаришга  ўргатган, қатъий жадвал асосида ишлаган ҳамда шу йўл билан мақсад сари олға ҳаракат қилган. У ўз олдига катта мақсадлар қўйган, сўнг уларни амалга ошириш учун максимал даражадаги тартиб-қоидага риоя қилган.  

Ишончли ва масъулиятли бўлинг

 Оддий сотувчининг ўғли Жон Рокфеллер болалигидан ўзини ишончли ва масъулиятли бўлишга ўргатган. У илк иш жойини олти йил давомида Нью-Йорк идораларидан излаган. Ниҳоят, иш топилганида Рокфеллер пальтосини ечибоқ ишга киришиб кетган. Охир-оқибат, у бу кунни ҳаётидаги энг муҳим кунлардан бири сифатида ёдга олган. 

Ўзини назорат қилиш бошқаларни ҳам назорат қилишни билдиради

Рокфеллер ўз кайфияти ва яширин ўй-хаёлларини билдирмаган ҳолатда узоқ вақт давомида суҳбатни қўллаш санъатини яхши эгаллаган. Ўз корпорациясида у баландпарвоз сўзларга эмас, Сфинкснинг хотиржам нуфузига таянувчи кучни гавдалантирган. 

Куч сокинликда

Рокфеллернинг ҳамкасблари хотираларига кўра, у ҳеч қачон овозини баландлатмаган, жанжаллашмаган ва ўйламай иш қилмаган. Ҳаттоки уни хафа қилишганда ҳам у ўзини хотиржам тутган. У қанчалик ўзини сокин тутса, унинг мавжудлиги шунчалик кўп сезиларди. Йиғилишларда у буткул ўй-хаёлларга чўмиб кетарди ва фақат изоҳ бериш учунгина чалғирди. 

Ҳеч қачон нолиманг ва ўзингизни оқламанг

Рокфеллернинг ҳамкасблари ва рақиблари унинг ҳар қандай вазиятда мукаммал ҳиссиз юз ифодасини сақлай олишини ёдга олишади. Ҳаттоки унинг аксарият вақтини иш эгаллаган, матбуот эса шахсий ҳаёти тафсилотларини билишга қизиққанда ҳам миллиардер ўзини бирдек хотиржам тута оларди. Худди шунингдек, Рокфеллер то ўлимига қадар ўз саломатлигидан шикоят қилмаган. 

Мағрурлик қулаш сари етаклайди

Рокфеллер бутун ҳаёти давомида шахсий “эго”си устида қатъият билан ишлаган ва ўзида ҳар қандай вазиятга кўникиш хислатини тарбиялаган. Ўз фаолиятининг бошидаёқ у ҳокимият ва бойлик мағрурликка олиб келиши мумкинлигини тушуниб етган ва ўзини шахсий эгосидан келиб чиқиб ҳаракат қилмасликка ўргатган. Фақат ўз устида тинимсиз ишлашгина Рокфеллерга ҳаётий муаммолар гирдобида ўзлигини сақлаб қолишга ёрдам берган. 

Энг асосийси пул эмас

Рокфеллер бойлик учун бойиб кетишнинг иложи йўқлиги ҳақида кўп гапирган – бунинг учун катта мақсадларни кўзлаш керак. Ишга бўлган қизиқиш ва ундан завқ олиш салоҳиятли миллиардернинг энг муҳим сифатларидан биридир, Жон Рокфеллер бунга яққол мисол бўла олади. 

Деталларга эътиборли бўлинг

Таржимаи ҳол ёзувчилари Рокфеллернинг деталлар ва икир-чикирларга қизиққани, ҳеч бир нарса унинг нигоҳидан четда қолмаслиги ҳақида ёзишган. Миллиардер доим тартибли кийинган, соқоллари олинган, пойабзаллари эса ҳар қандай об-ҳавода ҳам ярқираб турган. У қарзлари ва шартнома тўловларини ўз вақтида тўлаган, бир вақтнинг ўзида 5-6 лойиҳани юритган, ишлар қандай кетаётгани ҳақида кундалик тутишни одат қилган. 

Тежамкор бўлинг

Рокфеллер ўз муваффақиятига энг кучли таъсир кўрсатган омилларга назар ташлар экан, унинг учун энг муҳим омил барча харажатлар ва омонатларини назорат қилишга алоҳида урғу берган. Жон кичик чўнтак блокнотида молиявий харажатлари ҳисоб-китобини қатъий ёзиб борган, кексайган чоғида эса барча ортиқча пулларни махсус сейфга жойлаган. У бойлиги ошгани сари бухгалтерлик дафтарлари катталашиб борар, молиявий харажатларни ёзиб бориш учун эса шахсий ҳисобчиларни ишга олишга тўғри келарди. 

 

Кун янгиликлари
Гўшт қимматлашгани ҳақидаги мақолага акс-садо: «Фермерларга тегманг!»
16:40 / 23.05.2017 59593 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 116910 Жамият
Непал бош вазири истеъфога чиқди
18:13 123 Жаҳон
Навальний Усмоновга: “Ўзингизга ортиқча баҳо берманг, сиз энг муҳим шахс эмассиз”
17:51 3515 Жаҳон
Имомали Раҳмон Дональд Трампни унинг кўришиш услубида мағлуб этди
17:46 4158 Жаҳон
Фарғоналик аёллар спорт машғулотларида мунтазам қатнашмоқда
17:30 641 Жамият
Трамп хорижий сафари маршрутида географик хатога йўл қўйди
17:20 5638 Жаҳон
2017 йилда ғалладан бўшаган 950 мингдан ортиқ гектар майдонларга такрорий экин экилади
Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТнинг янги раҳбари билан учрашди
АҚШ ғарбий соҳилларида рўй берган кўчки йирик магистрални тўсиб қўйди
16:57 1485 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар