Молдавияда президентлик сайлови арафасида коррупцияга қарши кураш кучайтирилди

Жамият 27 Октябрь 2016 1917
Фото: moldova.org

Молдавия йўл полициясининг 28 нафар ходими Полиция миллий инспекторатининг катта мажлисида ҳибсга олинди. Унда ИИВ раҳбарияти, Миллий патрул хизмати ва бошқа бўлинмалар ходимлари ҳам иштирок этган. 

"Интерфакс" агентлигининг хабар қилишича, мажлис вақтида Полиция миллий инспекторати раҳбари Александр Пынзарь 28 нафар полиция ходимининг исми-шарифини айтган, уларни ёнига борган коррупцияга қарши кураш Миллий маркази офицерлари қўлларига кишан таққан ҳолда, мажлислар залидан олиб чиқишган. Яна беш нафар ходим қидирувга берилган. 

Прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими раҳбари Виорел Морарнинг журналистларга маълум қилишича, Полиция миллий инспекторати раҳбарияти ва прокурорларга талончилик нишони бўлган фуқаролар мурожаат қилишган. 

"17та ариза бор. Уларни оддий ҳайдовчилардан тортиб, автомобиль хизматларини кўрсатувчи компаниялар раҳбарлари берган. Уларнинг барчаси талончи инспекторларга 100 лейдан 1000 АҚШ долларигача тўлаб келган. Пора миқдори йўл қоидасининг жиддийлигига боғлиқ бўлган", - деб изоҳлаган Морарь. 

Экспертларнинг фикрича, бу ҳаракатлар президентлик сайлови арафасида ҳукуматнинг коррупцияга қарши самарали курашини исботлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу ҳафта якшанба куни, 30 октябрда президентлик сайлов бўлиб ўтиши керак. Ўтган ҳафтада, Лицензия палатасининг беш нафар раҳбар ходимлари ҳам ҳибсга олинган эди. Улар бир нечта ўйинхоналар лицензиясини ноқонуний тарзда узайтириб беришган. Бундан ташқари, 200га яқин казино ва ўйин автоматларига эга заллар ёпилганди. Сентябрь ойи охирларида эса, 20 нафарга яқин судьялар ва суд ижрочилари ушланганди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар