Nissan компанияси 2017 йил май ойида Мексикада 25 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган Tsuru седанини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ўзидан учинчи авлоддаги Sentra моделини акс эттирувчи Tsuru Мексикада 1992 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Бу вақт ичида седан бир неча бор янгиланган, бироқ бирор-бир конструктив ўзгаришга учрамаган. 

Nissan Tsuru 2003 йилдан Мексикада Volkswagen Beetle конвейердан олингандан сўнг, бу мамлакатда энг кўп танилувчи автомобилга айланган. Tsuru негизидаги такси Мехиконинг "ташриф қоғози"га айланган.

2015 йил натижаларига кўра, Tsuru Мексикадаги энг оммабоп моделлар орасида 7-ўринни эгаллаган. Модель Мексикадан ташқари Перуда ҳам ишлаб чиқарилади.

Компанияда Tsuru‘нинг тўхтатилиши сабаблари айтилмаган. Норасмий маълумотларга кўра, модель хавфсизликка талаб кучайгани сабабли конвейердан олинади. Японлар моделни янгилаш ўзини иқтисодий оқламайди, деб ҳисобламоқдалар.